Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги муддати ўзгарди

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги муддати ўзгарди

Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, профессионал боксда ўта оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) иштирок этаётган Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини 8 декабрь куни (Тошкент вақти билан 9 декабрь куни) ўтказади.

Аввалига жанг 6 декабрь куни (Тошкент вақти билан 7 декабрь) ўтказилиши ҳақида хабарлар берилганди. Аммо маълум сабабларга кўра, бу жанг қолдирилган.

Боксчининг Kun.uz мухбирига хабар қилишича, рақиб сифатида танланган боксчи тиббий кўрикдан ўта олмаган. 

Энди Жалолов профессионал рингдаги тўртинчи жангини 8 декабрь куни ўтказади. Рақиб номи яқин вақтлар ичида маълум бўлади.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов шу йилнинг ёзида профессионал боксга ўтган ва 22 июль куни дастлабки жангида америкалик Куртис Хидни нокаутга учратганди. Кейинроқ у америкалик Томас Ҳовкинс ва Тайрел Райт устидан ҳам муддатидан аввал ғалаба қозонди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!