Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси бўлди
9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда 8 вазн тоифасида медаллар учун кураш кечди ва якунда Ўзбекистон бокс терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медал олган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон бокс терма жамоасига умумий ҳисобда устунлик келтирган учинчи олтин медални энг оғир вазн тоифасида (+91 кг) қозоғистонлик Қамшибек Қонқабаевни мағлуб этган Баҳодир Жалолов қўлга киритди.
Ушбу боксчи турнир ташкилотчилари томонидан жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).