Бағдод Теҳрондан Бош вазирнинг офисига қилинган ҳужум бўйича тушунтириш талаб қилди
Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Ироқ Курдистони бош вазири Масроур Барзанийнинг офисига қилинган ҳужум бўйича Эрондан расмий тушунтириш талаб қилди.
Ироқ ташқи ишлар вазирлиги Ҳусайн ва унинг эронлик ҳамкасби Аббос Арағчи ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг баёнот берди.
Хабарга кўра, Ҳусайн бу воқеани минтақада кескинликни кучайтириши ва барқарорликка таҳдид солиши мумкин бўлган хавфли прецедент деб атаган. У Арагчидан ҳужум бўйича мамлакатнинг расмий позициясини аниқлаштиришни талаб қилган.
Эрон ташқи ишлар вазири ўз навбатида, ҳужум Ислом Республикаси ҳудудидан келиб чиққанлигини кўрсатувчи ҳеч қандай маълумотга эга эмасликларини айтди. Ироқ вазирлиги баёнотига кўра, Арагчи Эрон ҳукуматининг воқеа бўйича позициясини аниқловчи расмий баёнот эълон қилишга ваъда берган эди.
Аввалроқ Барзаний ўзининг шахсий офиси ва Хавфсизлик ва разведка бошқармаси раҳбарининг қароргоҳи Эрон дронлари томонидан нишонга олинганини эълон қилган эди. У ҳужумни хавфли эскалация ва Ироқ Курдистонининг хавфсизлиги ва барқарорлигига бевосита таҳдид деб атаган эди.
