БААдаги масжидда ҳар куни 30 минг киши ифтор қиляпти

БААдаги масжидда ҳар куни 30 минг киши ифтор қиляпти

Бирлашган Араб Амирликларидаги энг йирик масжид ҳар йили Рамазонда Абу-Дабидаги минглаб мусулмонлар йиғиладиган марказга айланади, дея хабар бермоқда Евроньюс .

Шайх Зайд номидаги масжидда ҳар куни ўртача 30 минг киши ифтор қиляпти. Дастурхонга хурмо ва гўштли таом тортиляпти.

Ҳар куни 30 минг кишини тўйдириш учун 400 нафар ошпаз ва қарийб 500 нафар ёрдамчилар хизмат кўрсатмоқда.

Бундай ташаббусда қатнашиш, одамларга хизмат қилиш биз учун фахр , дейди ифтор таомини тайёрлайдиган фирма раҳбари Шайх ал-Каабий.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!