БААда янги виза қоидалари жорий этилди​​​​​​​

БААда янги виза қоидалари жорий этилди​​​​​​​

Янги қоидалар 3 октябрдан кучга кирди

Бирлашган Араб Амирликлари сайёҳлар, иш изловчилар ва мамлакатга кўчиб ўтишни хоҳловчилар учун янги виза қоидаларини жорий этиш орқали миграция қонунчилигини янгилади

Иммиграция қонунчилигини кўриб чиқиш натижасида БААнинг шахсни аниқлаш, фуқаролик, божхона ва порт хавфсизлиги бўйича федерал органи (ISP) сайёҳлар, иш изловчилар ва Форс кўрфази мамлакатида истиқомат қилишдан манфаатдор бўлган одамлар учун янги виза қоидалари тўпламини жорий қилди.

Улар БААга кириш ва яшашга рухсат берувчи 15 турдаги визалар учун янгиланган талаблар ва қоидаларни ўз ичига олади. Буларга туристик кириш визалари, “олтин” ва “яшил” яшаш учун рухсатномалар, юк машиналари ҳайдовчилари учун қуруқликдаги портлар орқали кириш рухсатномалари, қўшни давлатлар фуқаролари учун визалар, круиз кемалари ишчилари берилган визалар ва бошқалар киради.

Guif News хабарига кўра, сайёҳлар учун муддати узоқроқ визалар, “яшил” визада қолиш муддатини узайтириш ва кенгайтирилган 10 йиллик “олтин” виза схемаси янги киритилган қоидаларнинг асосий янгиликлари бўлди. Эндиликда сайёҳлар Амирликларда аввалгидек 30 кун эмас, 60 кун бўлишлари мумкин.

Бундан ташқари, беш йиллик кўп марталик сайёҳлик визаси ташриф буюрувчиларга БААда кетма-кет 90 кунгача қолиш имконини беради. Иш изловчи визаси эса профессионал ишчиларга ҳомий ёки мезбон томонсиз БААда ишга жойлашиш имкониятларини излашга ёрдам беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!