БААда мукофот жамғармаси 60 минг долларни ташкил этувчи шахмат турнири старт олди

БААда мукофот жамғармаси 60 минг долларни ташкил этувчи шахмат турнири старт олди

БААда мукофот жамғармаси 60 минг долларни ташкил этувчи шахмат турнири бошланди. Унда уч нафар ҳамюртимиз ғолиблик учун дона сурмоқда. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «Шаржа Мастерс 2021» халқаро турнирига старт берилди. Маълум бўлишича, мусобақада жаҳоннинг 29 давлатидан 60 нафар маҳоратли шахматчи иштирок этишмоқда.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил этади. Унда юртимиз шарафини ёш ва умидли шахматчиларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдаровлар ҳимоя қилишади.

Ҳамюртларимиз орасида энг юқори рейтингга эга шахматчи Н.Абдусатторов 2 648 очко билан дунё рейтингида роппа-роса 100-ўринни эгаллаб турибди. «Шаржа Мастерс 2021» халқаро турнирида эса Абдусатторов ўнинчи тартиб рақами остида қайд этилган.

Халқаро турнирнинг 1-тартиб рақамли шахматчиси мисрлик Амин Босим бўлиб, у 2 704 очко билан дунё рейтингида 34-ўриндан жой олган.

Биз бўлажак ўйинларда вакилларимизга омад тилаймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!