БААда маймун чечагининг биринчи ҳолати тасдиқланди

БААда маймун чечагининг биринчи ҳолати тасдиқланди

Бирлашган Араб Амирликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда маймунчечак билан касалланган биринчи ҳолат ҳақида хабар берди. Бу ҳақда сешанба куни давлатга қарашли Амирликлар ахборот агентлиги (WAM) хабар бермоқда.

“БААга Ғарбий Африкадан келган 29 ёшли аёлда маймунчечак касаллиги аниқланган, у шифокорлар назоратида ва БААда зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Одамларда маймунчечак билан касалланишнинг биринчи ҳолати 1970 йилда аниқланган. Кейинчалик, бу ташхис одамларга қайта-қайта қўйилган, аммо, қоида тариқасида, юқтирганлар Африкада бўлган. Тиббий кузатувларга кўра, вируснинг юқиши одатда ҳайвондан одамга содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!