B 6, B12 витаминлари ўпка саратони хавфининг ошишига олиб келади(ми)?

B 6, B12 витаминлари ўпка саратони хавфининг ошишига олиб келади(ми)?

Америкалик шифокорлар B 6, B12 витаминлари ва ўпка саратони хавфининг ортиши ўртасидаги боғлиқликни топдилар, деб ёзади “Daily Express”.

B гуруҳи витаминлари чарчоқ, кўришнинг ёмонлашиши, депрессия ёки асаб тизими бузилишида ёрдам беради.

Шунингдек, улар саратон ривожланиши хавфини ошириши мумкин. Улар, айниқса, чекувчи эркаклар учун хавфли бўлиб чиқди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, витамин қўшимчаларини истеъмол қилувчиларда саратон касаллигига чалиниш эҳтимоли икки баравар, чекувчиларда эса уч -тўрт баробар юқори бўлади.

Огаё штати университети олимлари 77 минг кишидаги маълумотларни таҳлил қилган. Улар B12 ни қабул қилиш ўпка саратони хавфини 30 фоизга, B6 дан фойдаланиш эса 40 фоизга оширади, деган хулосага келди.

Кунига 55 микрограмдан ортиқ B12 витаминини қабул қилган эркакларда витамин олмаган эркакларга нисбатан ўпка саратони хавфи 98 фоиз юқори экани қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!