Азимжон Асқаровнинг жасади Ўзбекистонда дафн этилади

Азимжон Асқаровнинг жасади Ўзбекистонда дафн этилади

Аввалроқ, Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Азимжон Асқаровнинг рафиқаси, ўғли ва бошқа оила аъзоларининг унинг Ўзбекистон ҳудудида дафн этилиши ҳақидаги мурожаатига биноан Қирғизистон томони билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Ўзаро музокаралар натижаси бўйича А. Асқаров оила аъзоларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг талабларини қаноатлантириш юзасидан келишувга эришилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!