Айрим вилоятларда Одам ДНКси экспертизаси йўлга қўйилади

Айрим вилоятларда Одам ДНКси экспертизаси йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида экспертлик ишларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (11-сон, 10.01.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Фарғона, Сурхондарё, Хоразм ҳудудий бўлимларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Самарқандда Одам ДНКсига қўшимча равишда Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари ташкил қилинади.

🔘 Адлия вазирлиги:

● 2022 йил 1 июлгача Самарқанддаги, 2022 йил 1 декабргача Фарғонадаги, 2024 йил 1 сентябргача экспертиза бўлимларини халқаро стандартларга мос биноларга жойлаштиради;

● 2022 йил 1 ноябргача Хоразмдаги экспертиза бўлимини зарур техникалар билан таъминлайди;

● 2023 йил 1 январгача суд экспертиза хулосаларини халқаро тан олинишини таъминлаш учун Суд-фонография ва Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!