Айрим дорихоналар рецептсиз кучли таъсир қилувчи дорилар сотишда давом этмоқда

Айрим дорихоналар рецептсиз кучли таъсир қилувчи дорилар сотишда давом этмоқда

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси учта дорихона ходимларига нисбатан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси учун жиноят иши қўзғаилди. Уларда «Регапен» (прегабалин) дори воситаси рецептсиз сотилган, дейилади ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Яккасарой туманидаги GULI-KAND-PLUS дорихонасидан 420 та «Регапен» таблеткаси олиб қўйилди. 23 ёшли Шерали Н. ва 29 ёшли Жасур К.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 251−1- моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

1 декабрдан янги қоидалар кучга кирганига қарамасдан (кучли таъсир кўрсатувчи дори воситалари фақатгина ижтимоий дорихоналарда ва фақатгина рецепт асосида сотилади), ушбу дорихоналарда улар савдоси амалга оширилаётгани ҳақида журналист Никита Макаренко ўз Telegram-каналида хабар қилди.

ИИББ Учтепа туманидаги «Беш плюс мега фарм» дорихонасидан 658 та «Регапен», Чилонзор туманидаги «Файз фарм» дорихонасидан эса 77 та «Регапен» ва 36 та бошқа кучли таъсир қилувчи препаратлар олиб қўйилгани ҳақида ҳам хабар қилди. Биринчи дорихона ходими 31 ёшли Бобур Р. ва иккинчи дорихона ходими — 23 ёшли Алибек К.га нисбатан худди шу модда бўйича жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!