Айрим абитуриентлар ҳамон бино ичкарисигача шпаргаркалар олиб киришни уддалашмоқда

Айрим абитуриентлар ҳамон бино ичкарисигача шпаргаркалар олиб киришни уддалашмоқда

Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига кириш тест синовларининг учинчи куни 14 та олий таълим муассасасининг 59 та таълим йўналишида ўтказилди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг facebook‘даги саҳифасида берилган маълумотга қараганда синовларда 19 минг 272 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 1 419 нафар абитуриент тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 42 нафар абитуриент, шундан 19 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун, 23 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Тест натижалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 18.30 дан қайтариш бошланди. Сўнгги материаллар Хоразмдан кечаси 1:30да етиб келади.

19 август куни ўтказилган тест натижалари 20 августда куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

Таъкидлаш жоизки, сиртқи таълим шаклига ўтказилаётган синовларда ҳам жараён UzdigitalTV ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳамда test2018.uz Интернет сайтида онлайн кўринишида тўғридан-тўғри ёритиб борилмоқда.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!