Аёлнинг сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан кетиб қолган талончи қўлга олинди

Аёлнинг сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан кетиб қолган талончи қўлга олинди

2018 йил 31 декабрь куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар Окжагис МФЙ ҳудудида фуқаро З.С. (исмли аёл)ни қўлидан ичида 500 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти ва заргарлик буюми бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нукус шаҳрида яшовчи А.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!