Аёлларни мобил телефони ва пулини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган талончилар қўлга олинди

Аёлларни мобил телефони ва пулини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган талончилар қўлга олинди

Фарғона шаҳрида жорий йилнинг 27 октябрь куни 2 нафар номаълум шахс “Спарк” русумли автомашинада Қувасой кўчасига келиб Л.А. ( исмли аёл)ни “Xiaomi” русумли мобиль телефони ва М.С. (исмли аёл)ни 300 АҚШ доллари ҳамда “Самсунг” мобиль телефонларини тортиб олган ва воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона туманида яшовчи Д.Т. бошқарувидаги “Спарк” автомашинасида таниши К.Б. билан бирга содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!