Аёлларга онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди

Аёлларга онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам 27 мартдан беморларга масофавий консультация беришни бошлади.

Марказнинг uzakusherstvo.uz расмий интернет саҳифасида соат 9.00 дан 18.00 га қадар ҳар куни (якшанбадан ташқари) олий тоифали акушер-гинеколог шифокорлар томонидан онлайн консультациялар бериб борилмоқда.
Олтита навбатчи мутахассисдан бирига ўз саволларингизни беришингиз мумкин.
Ҳаммани максимал даражада масофавий тиббиёт маслаҳатларидан фойдаланишга, иложи борича уйни тарк этмасликка чақирамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!