Аёллар баланд пошнали пойафзал кийишга қарши чиқишмоқда

Аёллар баланд пошнали пойафзал кийишга қарши чиқишмоқда

Японияда хотин-қизлар иш вақтида баланд пошнали пойафзал кийишни мажбурловчи амалий дресс-код қоидалари бекор қилинишини талаб қилди. Ташаббус актриса ва ёзувчи Юми Исикава томонидан илгари сурилди, дея хабар беради The Guardian.

Фаоллар ҳукуматга мурожаат қилиб иш берувчиларнинг аёлларга нисбатан баланд пошнали пойафзал кийиш борасидаги талабини расман тақиқлашга чақирди. Петицияга 19 мингга яқин киши имзо чекди.

Япония меҳнат вазирлиги вакиллари билан учрашган Исикава журналистларга амалдорлар хотин-қизларнинг талабини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Актриса ҳамон амал қилиб келинадиган амалий дресс-код қоидаларини гендер камситилиши ёки жинсий шилқимлик дея баҳолади.

2017 йилда Канаданинг бир қатор вилоятларида расмийлар компанияларга хотин-қизларнинг иш вақтида баланд пошнали пойафзаллар кийишини мажбурловчи қоидаларни бекор қилишни талаб қилган эди. Бу каби амалиёт хавфли ва камситувчи дея тан олинди. Ўша йили худди шу каби қонун Филиппинда қабул қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!