Аёлга 175 миллион сўм алимент ундириб берилди

Аёлга 175 миллион сўм алимент ундириб берилди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида уч нафар вояга етмаган фарзанди бор аёлга вояга етгунча бўлган алимент ундириб берилди.
 
Мажбури ижро бюросининг Сергели туман бўлимининг иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2015 йил 29 декабрдаги алимент ундириш бўйича ижроси амалга оширилган.
 
Ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.Юнусовдан собиқ турмуш ўртоғи, ундирувчи Г.Ғаниевага вояга етмаган 3 нафар фарзандлари учун вояга етгунча бўлган алимент тўлови олиб берилди. Алимент тўловининг пул миқдори 175 миллион сўмни ташкил этган.
Manba: qalampir.com

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!