Аёл қайниси туфайли 5 ойлик чақалоғини сотиб юборди

Аёл қайниси туфайли 5 ойлик чақалоғини сотиб юборди

Афғонистоннинг Фарёб вилоятида яшовчи аёлнинг 20 ёшли қайниси анчадан бери оққондан азоб чекарди. Аммо кейинги пайтларда даволаниши учун маблағи қолмади. Шунда кеннойиси қайнисининг даволаниши учун пул топиш ниятида 5 ойлик қизчасини фарзанд кўрмаётган ёш эр-хотинга сотиб юборди.

— Ҳа, шундан бўлак чорам қолмаганди, — деди йиғлаб аёл. — Ўйлай-ўйлай, қизалоғимни сотишга мажбур бўлдим. Аммо бу мен учун жуда оғир кечди. Уч кеча-уч кундуз йиғладим, фарёдимни фақат худо эшитди…

Шубҳасиз, бу воқеа тез орада интернет сайтларига тарқаб кетди. Фарёб вилоят губернатори ҳам уни ўқиган экан. Зудлик билан чақалоқни ортга қайтариш ҳаракатига тушди ва аёлга 420 доллар пулни санаб берди. Қолганлар ҳам губернаторнинг ташаббусига эргашган ҳолда имкон доирасида чақалоқнинг онасига пул келтира бошлашди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда одам савдоси тақиқланган. Лекин чақалоқлар бундан мустасно. Шу сабабли мамлакатдаги қашшоқлик, қарзга ботиш туфайли одамлар ўз пушти камаридан бўлган болаларини сотишга мажбур бўлишмоқда.

Manba: hordiq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!