Аёл кишини ўмарган сурхондарёлик эркак қўлга олинди

Аёл кишини ўмарган сурхондарёлик эркак қўлга олинди

2019 йил 4 январь куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида яшовчи У.А. (исмли аёл) Денов туман ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 3 январь куни номаълум шахс Сурхондарё вилояти Бобур МФЙда жойлашган савдо дўкони олдида қаровсиз қолдирилган, ичида 20 млн. сўм пули бўлган қутисини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шўрчи тумани Толли маҳалласида яшовчи Ў.Р. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!