Аёл кишига ака-ука маҳрамми? Тоға-чи?

Аёл кишига ака-ука маҳрамми? Тоға-чи?

— Ассалому алайкум, аёл кишига ака-ука маҳрамми? Тоға-чи?

— Ҳа, булар аёлга маҳрам бўлишади. Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бўлади: "Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ҳаром қилинди". ("Нисо" сураси, 23-оят).

Аллоҳ "опа-сингилларингиз", дейиш билан ака-укаларни ва "опа-сингилларингизнинг қизлари", дейиш билан тоғаларни маҳрам қилди.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!