Аёл ҳайдовчи "Тошкент-Самарқанд" йўналишидаги "ГАИ" ходимига 300.000 сўм бергани ҳақида сўзлаб берди (видео)

Аёл ҳайдовчи "Тошкент-Самарқанд" йўналишидаги "ГАИ" ходимига 300.000 сўм бергани ҳақида сўзлаб берди (видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган долзарб видеолавҳалардан бири @SirdaryoBOT орқали келиб тушди.

Видеотасвирда сўзлаётган аёл ҳайдовчига кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 10-февраль куни "Тошкент-Самарқанд" йўналишида, Гулистон шаҳридан ўтгандан кейинги бурилишдан кейинги 2-постда (катта эҳтимол билан "Манас" постида) содир бўлган.

Ҳайдовчига кўра, унинг "муаммо"сини ҳал қилиш мақсадида "ГАИ" ходими билан "савдолашган" ва 300 минг сўм пул берган.

"460 минг беринг етади деди, йўқ дедим... 300да тўхтадик... бердим, уялмасдан олди, очиқчасига савдолашди ман билан...", — дея видео остидаги изоҳларда унга савол берган фолловерларига жавоб берган ҳайдовчи.

Ушбу ҳолат тегишли тартибда ўрганилиб чиқилишига умид қилиб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!