Айни пайтда энг бозори чаққон касб қайси эканини биласизми?

Айни пайтда энг бозори чаққон касб қайси эканини биласизми?

Бухгалтерлик ҳисоби ҳамда таълим соҳасидаги мутахассисликлар 2018 йилда энг талабгир касблар сифатида эътироф этилди. Бу тўғрида Россия Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Касбий-квалификацион соҳадаги аналитик тизим маълумотларини таҳлилд қилиш асносида ана шундай хулосага келинди. Олинган натижаларга кўра, 2018 йилда энг ҳисобчилар изланган - 130 802 та вакант ўринлар тўғрисида маълумот келиб тушган.

Бу миқдор 2017 йилдаги вакантлар сонида бир оз ўсиш кузатилганини билдиради, ўтган йили 100 680 та вакант ўрин ушбу соҳа вакилларига тегишли эди.

Педагогларга профессионал таълим, профессионал таълим ҳамда қўшимча профессионал таълим соҳасида 2018 йилда 100 834 нафар мутахассисга эҳтиёж сезилган. Мактабгача таълим соҳасига эса 96 171 нафар вакант иш ўрни ҳақида эълон берилган.

ria.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!