Айбланувчи ҳибсхонада ўз жонига қасд қилди(ми?)

Айбланувчи ҳибсхонада ўз жонига қасд қилди(ми?)

Тошкентдаги йирик бозорлар раҳбарларининг иқтисодий жиноятларда  айбланиб, бирин-кетин ҳибс этилиши ортидан «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ бўлим бошлиғи Дилшод Абдуллаев ҳам 2018 йилнинг август ойида қамоққа олинганди. «Kun.uz» хабарига кўра,  қамоққа олинганидан уч ойдан ўтиб, ҳибсхонадан Д.Абдуллаевнинг ўлиги чиқди. Бош прокуратура Матбуот хизматининг «Kun.uz»га маълум қилишича, айбланувчи ўз жонига қасд қилган, «тергов давомида фуқаро Д.Абдуллаевга нисбатан рухсат этилмаган ҳеч қандай методлар қўлланилмаган», — дея қўшимча қилинади  хабарда.

Марҳумнинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари, ҳисбхонадаги шахс қандай восита орқали ўз ҳаётига нуқта қўйиши мумкинлиги ҳозирча очиқланмаган, мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Дилшод Абдуллаевнинг  жасади кеча, 13 ноябрь куни тупроққа қўйилди. У 43 ёшда эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!