Айб кимда? Ҳиндистонга даволаниш учун кетган аёл Тошкентга тобутда қайтди

Айб кимда? Ҳиндистонга даволаниш учун кетган аёл Тошкентга тобутда қайтди

Ҳиндистонга саратон касаллигига чалинган 52 ёшли Наргиза Аҳророва даволанишга кетганди, аммо Тошкентга унинг жасадини олиб келишди.

Марҳуманинг ўғли Одилбек Аҳроровнинг айтишича, у воситачиларга ишониб, онасини бир неча минг долларга Ҳиндистонга олиб келган, аммо охир-оқибат алданган.

Эрини ҳиндистонлик дея атаган тошкентлик воситачи аёлнинг айтишича, Наргиза Аҳророва касалликнинг сўнгги босқичида бўлишига қарамасдан, 30 май куни касалхонага ётқизилган. Бемор “Жайпее” шифохонасига ётқизилган.

Воситачининг сўзларига кўра, Одилбек Аҳроров тўлашга пули бўлмагани сабабли онасини шифохонадан олиб чиқади ва "агар ўлиб қолса, жавобгарликни ўз зиммасига олишини" айтади.

Аҳророванинг аҳволи 8 июнь куни Тошкентга учаётган самолётда кислород тугаши билан ёмонлашади, шундан кейин самолёт Деҳлига қайтишга мажбур бўлади.

Ҳиндистонда саратон касаллигидан қутулишга уринаётган 52 ёшли Наргиза Ахророванинг ўлими ҳақида видеоролик ижтимоий тармоқларда акс садо берди.

Марҳумнинг ўғли Одилбек Ахроровнинг сўзларига кўра, "воситачи" уни алдаган.

"Эрини ҳиндистонлик деб айтган бир аёл бизга 1000 долларга онамни даволаттиришини айтди. Биз ишондик ва 30 май куни онам билан Деҳлига учиб келдик. У Ҳиндистонга ўз оёқлари билан юриб келганди, аммо ўн кундан кейин уни Тошкентга тобутда олиб келдик", деди Одилбек Аҳроров.

Ўғилнинг айтишича, шифохона ходимлари онанинг даволаниши учун воситачи айтган пулдан анча кўп пул сўрашган.

"Бир неча кун онам доимий равишда томчилаб турувчи дори ва турли инексия олди. Бизга 5000 доллар ёки кунига 1500 доллардан тўлашимиз кераклигини айтишди. Бизда бунча пул йўқ эди. Воситачининг гапига ишониб, 1000 доллар деб ҳисоблагандик. Оқибатда пул йўқлиги сабабли мен онамни Ўзбекистонга олиб кетишни сўрадим», — деди марҳуманинг ўғли.

"Биз воситачи аёл ва эрининг тузоғига тушдик ҳамда онамни йўқотдик. Агар бундай бўлишини билсам, онамни бунча қийнамасдим. Улар онамнинг аҳволини билишди ва бизни шу қадар кўп пул сарфлашга мажбур қилишди", — дея қўшимча қилади Аҳроров.

Аҳроров "воситачининг эри" деб атаган Кабир исмли ҳинд эса аёл Ҳиндистонга оғир аҳволда олиб келинганини айтади. Унинг айтишича, ўғли даволаниш муддати тугагунига қадар онасининг ўлими учун масъулиятни ўз зиммасига олиши ҳақида тилхат ёзиб берган.

"... Мен унинг ижтимоий тармоқдаги ёзувларини ўқидим. У "онам Ҳиндистонга ўз оёқлари билан келган" деб ёлғон гапирибди. Аслида, аёл жуда ёмон аҳволда эди, у ғилдиракли стулда келтиришди. Ўзингиз ўйланг, қандай қилиб саратоннинг сўнгги босқичида бўлган беморни 1000 доллар эвазига даволаш мумкин?", дейди Кабир.

Хуллас, ҳозирча тафсилотлар шу. Орада ўғил онасидан, бир оила энг яқин инсонидан айрилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!