Аянчли ЙТҲ: Сурхондарёда бир киши ҳалок бўлди

Аянчли ЙТҲ: Сурхондарёда бир киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 16 февраль куни соат 09.00ларда Э.Ш. ўзининг Tayota Corolla русумли автомашинасини Олтинвоҳа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлининг 1408-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл четида велосипед ҳайдаб кетаётган Олтинвоҳа маҳалласида яшаган Ш.Х.ни уриб юборган. Натижада Ш.Х. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!