Ахлат қутисида янги туғилган гўдак топилди. Она қўлга олинди
Россияда, Якуцкдаги ахлат қутисида янги туғилган чақалоқ тирик ҳолда топилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, 2 килою 360 грамм оғирликдаги гўдак гипотермия билан касалхонага ётқизилган.
Боланинг аҳволи барқарор. У перинатал марказда мутахассислар назорати остида бўлиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.
Чақалоғини ташлаб кетган она аллақачон ҳибсга олинган. У болани ўлдиришга уринганликда гумон қилинмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).