Вашингтон Киевдан Россия томони талаб қилаётган ҳудудларнинг бир қисмини расман беришга тайёрлигини билдиришни сўраяпти.
Бу ҳақда Axios нашрига украиналик икки расмий маълум қилган.
Манбаларнинг айтишича, АҚШ Украинага нисбатан босимни Россияга қараганда кучлироқ қўлламоқда. Айниқса, Зеленскийдан аниқ ҳудудий воз кечишларга розилик талаб қилиняпти. АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер билан телефон орқали суҳбатда Вашингтон Киевни шундай қарорга ундаган.
«Турли йўллар билан бизга Россиянинг бутун Донбассни эгаллаш ниятини қабул қилдиришга уринишди. АҚШ томони Зеленскийдан шуни суҳбатдаёқ қабул қилишини истагандек туюлди», – дейди манбалардан бири.
8 декабр куни ана шу босим ҳақида France24 телеканали ҳам AFP маълумотларига таяниб хабар берди. Манбага кўра, АҚШ Украинага айни масалада тезроқ бир қарорга келишни хоҳлаб, босимни кучайтирган. Бироқ Украина «барча шартларни деталлаштирмасдан қабул қилиб бўлмаслигини» маълум қилган.
Кузатувчиларнинг фикрича, Трамп маъмурияти учун урушни тезда тугатиш – геосиёсий устувор мақсад бўлиб турибди. Москва эса Донбасс бўйича талабларидан қайтмаяпти. Шу сабаб АҚШ Киевни «музокаравий юмшоқликка» чақираётган бўлиши мумкин.
Украина томони эса йирик ҳудудий воз кечишларни тайёргарликсиз қабул қилиб бўлмаслигини таъкидламоқда.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг айтишича, Еврoпа, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё–Тинч океани минтақасида хавфсизлик вазияти ёмонлашмоқда.
АҚШда миграция рейдлари ҳақида хабар тарқатадиган ICEBlock иловасининг яратувчиси Жошуа Аарон Трамп маъмуриятини судга берди. Унинг айтишича, ҳукумат Apple’ни иловани App Store’дан олиб ташлашга босим ўтказган ва бу сўз эркинлигини бузишдир.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.