Ахборот технологиялари соҳасида ўзбек-корейс ҳамкорлиги янада кенгайтирилади

Ахборот технологиялари соҳасида ўзбек-корейс ҳамкорлиги янада кенгайтирилади

2019-йил 5-июлда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинлангани муносабати билан табриклади ва юксак ва маъсулиятли ишида муваффақият тилади. У, шунингдек, 2017-йил 22-25-ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жанубий Кореяга амалга оширган давлат ташрифи ахборот технологиялари соҳасида Ўзбек-корейс ҳамкорлигини янада кенгайтирганини таъкидлади.

Учрашув чоғида ахборот технологиялари, айниқса, космик тадқиқотлар ва технологиялар, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, ИТ-таълим ва телетиббиётнинг энг янги технологияларини жорий этиш масалаларининг жорий ҳолати ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!