Ахборот: 327 та қарор бекор қилинди ва 117 та суд қарорлари ўзгартирилди

Ахборот: 327 та қарор бекор қилинди ва 117 та суд қарорлари ўзгартирилди

2019 йил мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 188 282 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 13,3 фоизга камайди.

Ҳисобот даврида 124 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томондан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 88 655 та суд буйруғи чиқарилди. Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан сумма бўйича 56,2 фоизга, суд буйруқлари сони бўйича эса 62,4 фоизга камайди.

Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 162 327 та ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 86,2 % дан ортиғи қаноатлантирилди.

Ҳал қилув қарори қабул қилинган даъво тартибидаги 134 893 та фуқаролик ишларидан 37 104 таси никоҳдан ажратиш, 34 742 таси битимлар билан боғлиқ, 2 806 таси оталикни белгилаш, 4 617 таси уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, 3 474 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузишга оид ва бошқа ишлар ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган 42 350 та ишнинг 22 187 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (қонуний никоҳлар бекор қилинган), 14 917 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (қонуний никоҳлар бекор қилинмаган), 2 327 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган ҳамда 2 874 таси кўрмасдан қолдирилган.

71 486 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Аҳоли билан 9 922 та учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 1 024 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 327 та қарор бекор қилинди ва 117 та суд қарорлари ўзгартирилди.

 

 

Азиз Обидов,

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди расмий вакили


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!