Аввал жиноятга қўл урган шахс яна қинғир ишга қўл урди

Аввал жиноятга қўл урган шахс яна қинғир ишга қўл урди

2021 йил 10 апрел куни Қоракўл тумани ҳудудида туман ИИБ ва ДХХ Бухоро вилояти тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, соат тахминан 19:25лар атрофида халқаро аҳамиятига эга бўлган М-37 йўлининг Бухоро шаҳардан Қоракўл туманга ҳаракатланиб келаётган автомашина тўхтатилиб текширилганида, автомашина салонида йўловчи сифатида келаётган Қоракўл тумани “Човли” маҳалласида яшовчи 1961 й.т., муқаддам 5 маротаба Жиноят кодекснинг 270, 273, 276 моддалари билан судланган, 2020 йил август ойидан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги сабабли, Қоракўл туман ИИО Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаб келаётган фуқаро Ҳ.Бнинг ёнида бўлган оқ полиэтилен пакет ичида 45 грамм қуритилган ҳолда “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 273-модда 2-қисм билан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!