«АВТОТЕСТ САМАРҚАНД» МЧЖ нега раддия берди?

«АВТОТЕСТ САМАРҚАНД» МЧЖ нега раддия берди?

2018 йилнинг 3 ноябрь куни Sof.uz сайтида “Автотест Самарқанд” МЧЖ лицензиясиз фаолият олиб борганлиги расман тасдиқланди” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда муаллиф “Avtotest Samarqand” МЧЖ 2017 йилнинг 6 ноябридан 2018 йилнинг 30 июлигача лицензиясиз фаолият юритганини айтади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сонли “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда 2018 йил 31 майдаги 408-сонли “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ малака оширишнинг бундай турдаги фаолияти 2018 йилнинг 1 августидан лицензияланади ва “Avtotest Samarqand” 2018 йилнинг 30 июлида лицензия олган бўлиб, бу муаллифнинг ахборотини чиппакка чиқаради. Унда чоп этилган фикрларни нохолис, асоссиз ва текширилмаган деб ҳисоблаймиз.

Бундан ташқари, давлат органлари, шунингдек, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчилари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар томонидан сўраладиган барча ахборот “Avtotest Report” МЧЖга бенуқсон етказилишини хабар қиламиз.

Яна бир марта таъкидлаб ўтамизки, “Avtotest Samarkand” МЧЖнинг фаолияти мутлақ шаффоф, ўқитиш ва бериладиган сертификатлар легитим ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига тўла мос келади. Avtotest Report компанияси кўрсатиладиган хизматлар сифати, жамоатчилик фикри ва ўз обрў-эътиборига ўта эҳтиёткорона ёндашади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда ОАВ вакиллари томонидан чоп этиладиган Avtotest компанияси, унинг обрў-эътиборига доир ноаниқ ва нохолис ахборотлар тўхташидан умид қиламиз ҳамда ахборот тарқатишидан олдин масъулиятли бўлишга чақирамиз.

Ҳурмат билан Avtotest жамоаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!