Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчилар диққатига!

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчилар диққатига!

Коронавирус пандемияси пайтида автотранспорт сохасида фақат юк ташувларини амалга оширишга рухсат этилган. 2020 йил 30 мартдан республика ҳудудида барча автоқатновлар тўхтатилиши муносабати билан, халқаро юк ташувларга рухсат берувчи хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни (дозвол) миллий ташувчиларга рухсат берувчи хужжатлар бошқармаси ходимлари томонидан тарқатиш имконияти булмайди.

Юқоридаги холатдан келиб чиқиб хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни чоп этиш ва тарқатиш масофавий ишлаш режимида ташкил этилади.

Рухсатномаларни миллий ташувчиларга етказиб бериш “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг тезкор почта хизмати орқали амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда халқаро юк ташувларга рухсат берувчи хорижий/кўп томонлама рухсатномалар учун ариза берилганда қабул қилиб олувчининг манзили аниқ кўрсатилишини сўраб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!