Автомобил ойнасини қорайтириш учун тўловнинг тахминий нархи айтилди

Автомобил ойнасини қорайтириш учун тўловнинг тахминий нархи айтилди

Ўзбекистонда пуллик асосда автомобил ойналарини қорайтириш(тонировка)га рухсат бериш таклиф этиляпти, деб ёзмоқда “Халқ сўзи” Repostга таяниб.

Қарор лойиҳасига кўра, орт томондаги ойнани қорайтириш қиймати 3,44 миллион сўм, орт томондаги ва иккита ён ойнани қорайтириш 6,9 миллион сўмга тенг бўлади.

Лойиҳада олд томондаги ойналар назарда тутилмаган. Хорижликлар учун бу борада рухсат олишлари учун 15 АҚШ доллари тўлаши кераклиги кўрсатиб ўтиляпти.

Қайд этилишича, бундан келиб тушган маблағларнинг 90 фоизи маҳаллий бюджетга, шундан 50 фоизи пойтахт, 40 фоизи туман бюджетига йўналтирилади. Маблағлар “Обод маҳалла” дастурини ва бошқа ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги оммавий мурожаат “Менинг фикрим” порталида 10 мингдан зиёд овоз тўплаб, Олий Мажлис муҳокамасига ўтганди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!