Автомобиль ғилдираклари остида қолган қизнинг аҳволи маълум бўлди

Автомобиль ғилдираклари остида қолган қизнинг аҳволи маълум бўлди
Аввалроқ, Яшнобод туманида ҳайдовчи Gentra русумли автомобилда бир қизни босиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Дастлабки хабарларда воқеа Яшнобод туманидаги Korzinka.uz супермаркети олдида содир бўлгани айтилганди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, воқеа Чилонзор тумани Чўпонота кўчасидаги Goodzone савдо маркази автотураргоҳида юз берган.

Gentra бошқарувида Тошкентдаги Вестминстер университети 4-курс талабаси, 22 ёшли Отабек танишининг машинасини ишонч қоғози билан ҳайдаб юрган. Жабрланувчи — Жаҳон тиллари университети 1-инглиз филологияси факультети 4-курсида ўқийдиган 22 ёшли М. бўлган.

Содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда қиз бош мия лат ейиши жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. Шифокорларнинг маълум қилишича, ҳозирда қиз ҳушсиз, бироқ аҳволи барқарор.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Lacetti рулида бўлган Отабек қўлга олинганини маълум қилганди. Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноий иш очилган.

Ушбу модда бўйича, агар қиз яшаб кетса, ҳайдовчи энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида (9 215 000 сўм) жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Агарда қиз вафот этса – ҳайдовчи етти йилгача қамалиши мумкин.
 
Manba: qalampir.com
 
 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!