Aвтомашиналарни ювиш шаҳобчасида ўғирлик содир этилди

Aвтомашиналарни ювиш шаҳобчасида ўғирлик содир этилди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро автомашиналарни ювиш шаҳобчасидан жами 850 AҚШ долларлик аппаратларни ўғирлагани маълум бўлди.

Жорий йилнинг 14 июл куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси маҳалласи ҳудудида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасига номаълум шахс, эшиклари очиқ қолганлигидан фойдаланиб кириб, у ерда бўлган нархи 700 AҚШ долларлик автомашина ювиш учун мўлжалланган аппаратини (карчер) ва нархи 150 AҚШ долларлик кўпик сепиш аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 июл куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Aхборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!