Автобусларда йўловчиларга ҳамон 100 сўмлик қоғоз пул берилмоқда

Автобусларда йўловчиларга ҳамон 100 сўмлик қоғоз пул берилмоқда

Хабарингиз бор, айни дамда 100 сўмлик қоғоз пуллар муомаладан чиқарилган. Шунингдек, эски тангалар ҳам муомалада эмас. Унинг ўрнига янги тангалар муомалага киритилган.

Буни қарангки, яқинда ҳамкасбим автобусда чиптачи 100 сўмлик қоғоз пулни қайтим сифатида берганини айтди. Шунда бир неча кун олдин бўлган воқеа ёдимга тушди. Автобусда бир йўловчи айнан 100 сўмлик қоғоз пулни узатган, аммо чиптачи бу пуллар аллақачон муомаладан чиққанини айтганди. Шуниси аниқ, автобус ҳайдовчилари ва чиптачилар ўзларига тегишли қонунлардан, албатта, бохабар бўладилар. Шундай экан, нега амал қилмайдилар? Билса ҳазил, билмаса чинми? Гап пулнинг қийматида эмас, гап ҳақ-ҳуқуқларда. Қонун чиқарилдими, унга ҳамма амал қилиши шарт.

Ҳурматли йўловчилар, фуқаролар. Автобусда юқоридаги каби ҳолат юзага келса, андиша қилманг, ҳақ-ҳуқуқингизни талаб қилинг. Пулнинг қийматидан қатъий назар, у сизнинг ҳақингиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!