Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга 440 минг сўмгача жарима таклиф этилмоқда
Йўл ҳақини биринчи марта тўламаган йўловчига 220 минг сўм, такроран қоидабузарлик содир этилса, 440 минг сўмгача жарима қўллаш таклиф этилмоқда.
📅 Шу билан бирга, 1 сентябрдан шаҳар автобусларида йўловчи автобусга чиқиши билан йўл ҳақини тўлаши ёки имтиёзини тасдиқлаши шарт бўлади.
Тўловни транспорт ёки ижтимоий карта, банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз воситалар орқали амалга ошириш мумкин.
📊 Маълумотларга кўра, йилнинг дастлабки 7 ойида 82 мингдан ортиқ йўловчи йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган. Улардан 2 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.
Ҳозирда жаримани ошириш бўйича таклифлар Қонунчилик палатасига киритилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
