Автобус хароба бинога бориб урилди. Қурбонлар бор

Автобус хароба бинога бориб урилди. Қурбонлар бор

Мексиканинг ғарбида рўй берган йўл ҳаракати ҳодисаси оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмди, 20га яқини жароҳатланди, деб хабар берди Синьхуа.

Бахтсиз ҳодиса Мичоакан штатида содир бўлди. Зиёратчиларни олиб кетаётган автобуснинг тормоз тизимида чиққан носозлик туфайли у йўлдан чиқиб кетиб, ташландиқ уйга бориб урилган.

Фавқулодда вазият хизмати ходимлари жароҳатланганларни шифохонага зудлик билан етказишган.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!