“Авто 60 ой” мансабдорлари устидан суд бошланди

“Авто 60 ой” мансабдорлари устидан суд бошланди

“Авто 60 ой” МЧЖ иши бўйича тергов якунига етиб, жиноят иши юзасидан суд тергови ҳаракатлари ўтказилиши учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судига юборилган. Бу ҳақда "qalampir.uz" хабар бермоқда.

E-Суд аҳборот тизими орқали автоматик тақсимлаш жараёнида жиноят иши туман суди судяси Д.Валиевнинг иш юритувига келиб тушган. 

Шу ўринда “Авто 60 ой” компаниясининг мансабдор шахслари сохта тадбиркорлик, пул маблағларини ноқонуний жалб этиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланганлар.

“Авто 60 ой” жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳрида яшовчи жабирланувчилар 2020 йил 6 август куни соат 10:00 да туман суди биносига келишлари сўралган.

Манзил, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 1а-уй. Мўлжал: Ҳлебушкина. Тел: 71-231-19-52

Тергов берган маълумотга кўра, “Авто 60 ой” жиноят иши бўйича компания бош офисдан олинган бухгалтерия ҳужжатларидаги маълумотларга қараганда МЧЖ 19 344 дан ортиқ шахслар билан шартномалар тузган ва ушбу шартномалар жиноят ишига қўшилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жами етказилган моддий зарар 47,7 млрд сўм эканлиги аниқланиб, шундан 36,8 млрд сўм ундирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!