Австрия Украинадаги можарони ҳал қилиш учун музокаралар олиб боришни таклиф қилди

Австрия Украинадаги можарони ҳал қилиш учун музокаралар олиб боришни таклиф қилди

Австрия Украинадаги можарони ўз ҳудудида ҳал қилишга ёрдам берадиган музокаралар ўтказишни таклиф қилди.

Бу ҳақда The Hill хабар берди.

Муаллифга кўра, австриялик расмий мамлакатни Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар учун нейтрал платформа сифатида таклиф қилган.

Шунингдек, ушбу платформа туфайли Россия томони билан алоқа каналлари сақланиб қолиши қайд этилган.

Шу билан бирга, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Австриядан дипломатик ёки бошқа каналлар орқали таклиф олмаганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!