Австрия АҚШнинг талабига биноан Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбарини мамлакатга киришига рухсат бермади

Австрия АҚШнинг талабига биноан Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбарини мамлакатга киришига рухсат бермади

Австрия расмийлари, Қўшма Штатларнинг талабига биноан, Эрон Атом Энергияси Ташкилоти раҳбари Муҳаммад Эсламининг мамлакатга киришига рухсат бермади, бу эса унинг Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (МАГАТЭ)нинг Эрон ядровий дастури бўйича умумий конференциясида нутқ сўзлашига тўсқинлик қилди.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Эсламига қарши санкциялардан вақтинча воз кечишни сўраган, бу унга Австрияга кириш ва МАГАТЭ конференциясида нутқ сўзлаш имконини берган бўлар эди. Бироқ, АҚШ расмийлари Эрон вакилига нисбатан чекловларни сақлаб қолишда туриб олишди ва эҳтимол уни киришга рухсат бермади.

Энди Эсламининг ўрнига қуйи лавозимли Эрон амалдори йиғилишда нутқ сўзлашга мажбур бўлиши таъкидланмоқда.

Bloomberg АҚШ Энергетика вазири Крис Райтнинг Теҳронни МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилиш ва ядровий қуролга интилишдан бутунлай воз кечиш заÑ