Австралиялик ҳужумчи: "Ўзбекистон ёки Япония? Ҳозир бор эътибор Сурияга қаратилган"

Австралиялик ҳужумчи: "Ўзбекистон ёки Япония? Ҳозир бор эътибор Сурияга қаратилган"

Фаластинга қарши бўлиб ўтган Осиё Кубогининг 2-тур учрашувида гол урган Австралия терма жамоаси ҳужумчиси Апостолос Янну баҳс (3:0) ҳақида фикр билдирди.
- Фаластинга қарши баҳсда ғалабага эришганимиздан хурсандмиз. Рақибимиз ҳимояга ётиб олди, голларни уриш осон бўлмади. Баъзилар ҳисоб йириклигига қараб, учрашув Австралия учун осон ўтди деб ўйлашлари мумкин. Бироқ бундай эмас, бу баҳсда катта қийинчиликларга дуч келдик.
Иордания билан учрашувдан сўнг мураббийимиз Грэм Арнольд баъзи футболчилар билан суҳбатлашди. Бугун эса натижа ижобий. Бундай мураббий қўл остида ишлаётганимдан хурсандман.

- Учинчи турда Сурияни мағлуб этсангиз, катта эҳтимол билан кейинги босқичдаги рақибингиз Ўзбекистон ёки Япония бўлиши мумкин?
- Кейинги босқичдаги рақиб? Ҳозир бор эътиборимиз гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувига қаратилган. Сурияни мағлуб этиш ҳақида бош қотиришимиз керак - дейди Апостолос Янну.

Австралия терма жамоаси сўнгги турда Сурияни мағлуб этса, ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллайди ва плей-офф босқичида Ўзбекистон терма жамоаси жой олган квартетда иккинчи бўлган жамоага қарши ўйнайди.

Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!