Австралиядаги ўрмон ёнғинлари ЮНЕСКО рўйхатидаги оролнинг ярмини йўқ қилди

Австралиядаги ўрмон ёнғинлари ЮНЕСКО рўйхатидаги оролнинг ярмини йўқ қилди

ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Австралиянинг Фрейзер ороли ҳудудининг деярли ярми ўрмон ёнғинлари остида қолди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Ёнғинлар октябрь ойи охирида ноқонуний равишда ташкил этилган сайёҳлар лагеридаги ёнғин туфайли бошланган.

Маҳаллий фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Жеймс Хейгнинг айтишича, душанба куни ёнғин майдони 76 минг гектарни ташкил қилган - бу дунёдаги энг катта қумли деб ҳисобланадиган оролнинг тахминан 40 фоизини ташкил этади.

Ҳозирда ёнғин чизиғидан атиги беш километр нарида жойлашган Кингфишер-Бей курортидаги барча дам олувчилар эвакуация қилинган.

Квинсленд ёнғин комиссари ўринбосари Гэри Маккормакнинг таъкидлашича, офат яна бир неча ҳафта давом этиши мумкин.

Фрейзер 1992 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига ноёб табиий ёдгорлик сифатида киритилган. Маҳаллий аҳоли тилида ушбу жой “Кгари” деб номланган бўлиб, "жаннат" деган маънони англатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!