Австралияда мусулмонлар кино фестивали бошланди

Австралияда мусулмонлар кино фестивали бошланди

Австралияда илк бор мусулмонлар кино фестивали ўтказилади. Перт шаҳрида бошланган форумда мусулмон жамоатчилиги ва ва Ислом олами ҳақида ҳикоя қилувчи 60 та кино тақдим этилади.

Ташкилотчиларнинг айтишича, мамлакатда илк бор ўтказилаётган анжуманга Перт ва Мельбурн шаҳарлари мезбонлик қилади. Фестивалда минг нафаргача томошабин қатнашиши кутилмоқда.

Эътиборли томони, танловда қатнашаётган кинематографларнинг ҳаммаси ҳам мусулмон эмас ва ушбу картиналарда маданият, исломофобия, ирқчилик каби нарсалар ҳам кўрсатиб берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!