Австралияда ҳаваскор хазина изловчи оғирлиги 1,4 килоли олтин ёмби топиб олди

Австралияда ҳаваскор хазина изловчи оғирлиги 1,4 килоли олтин ёмби топиб олди

Австралиянинг Ғарбий Австралия штатида олтин изловчи қиймати 100 минг доллар турувчи олтин ёмби топиб олди, деб ёзади West Australian газетаси.

Газетанинг ёзишича, у шўр кўллар атрофида металлодетектор ёрдамида оғирлиги 1,4 килограммли олтин ёмби топиб олган. У ёмбини Finders Keepers Gold Prospecting магазинига олиб келган.

Магазин эгасининг айтишича, бундай ёмби 100 минг долларга баҳоланади. Унинг қўшимча қилишича, бунга ўхшаш ёмбилар одатда оғир техника ёрдамида топилади.

Manba: oxo. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!