Австралия ҳам Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишини маълум қилди

Австралия ҳам Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишини маълум қилди

Австралия раҳбари Скотт Моррисон телевизион чиқиш қилиб, Австралия Афғонистонда қолган ҳарбийларини сентябрь ойида олиб чиқиб кетишини маълум қилди. Бундан аввал АҚШ хам Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларни тугатиши ҳақида эълон қилганди.

Австралия ўтган йигирма йил ичида АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий операциялари доирасида Афғонистонга 39 мингдан ортиқ аскарларни жўнатган. Аммо, бугунги кунда Афғонистонда Австралиянинг 80 нафар ҳарбий кадри бор, холос.

Моррисон ўз нутқида Афғонистонни тарк этиш тўғрисидаги қарорни «Австралия тарихидаги муҳим воқеа» деб атаб, бу ҳолат мамлакат мудофаа кучлари учун кўп зарар кўрилган даврни тугатишини айтди. Шунингдек, у ўз нутқида Афғонистонда вафот этган 41 нафар австралиялик аскарлар номини бирма-бир ўқиган.

«Бу урушдан кўрган йўқотишларимиз жуда катта. Бу жасур австралияликлар энг буюкларимиз қаторига киради» дейди Моррисон.

Австралия 2013 йилда Афғонистондан ўзининг кўп сонли аскарларини олиб чиқиб кетганди. Сўнгги йилларда афғон ерларида бу мамлакат ҳарбийлари унчалик кўп бўлмаган бўлса-да, урушларда Австралия ҳарбийлари ҳалок бўлишда давом этди ва бу Австралиянинг ўзида келишмовчиликларни келтириб чиқарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!