Австралия банки шубҳали операциялар учун рекорд жарима тўлайди

Австралия банки шубҳали операциялар учун рекорд жарима тўлайди

Австралиянинг “Westpac” банки ҳукумат билан мамлакатдаги энг катта пул ювиш қонунбузарлиги учун рекорд даражада 1,3 миллиард Австралия доллари (900 миллион доллар) миқдорида жарима тўлашга рози бўлди.

Агар суд органлари томонидан маъқулланса, бу Австралия корпорациялари тарихидаги энг катта фуқаролик жаримаси бўлади.

“Шу билан бирга, жарима миқдори каттароқ бўлиши мумкин эди”, деб хабар қилмоқда BBC.

Зеро, мамлакат молиявий назорат органининг баёнотида таъкидланишича, банкнинг халқаро битимлари текшируви давомида минглаб қонунбузарликлар аниқланган бўлиб, уларнинг ҳар бири учун максимал 21 миллион Австралия доллар миқдорида жарима солиниши керак бўлган.

Таъкидланишича, ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Австралия транзакцияларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш марказига иккинчи йирик Австралия банки бўлмиш “Westpac”  ўтган йили ўзи хабар берган.

Банк, шунингдек, акциядорларга корпоратсия учун катта молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин бўлган давом этаётган текширув тўғрисида маълум қилган. Шу орада компаниясининг собиқ ижрочи директори ва раиси жанжал туфайли ўз лавозимини тарк этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!