Австралия 100 йил ичида илк бор штатлар ўртасидаги чегараларни ёпади

Австралия 100 йил ичида илк бор штатлар ўртасидаги чегараларни ёпади

Австралиянинг энг зич жойлашган икки штати ўртасидаги чегара Мельбурнда коронавирус тарқалиши сабабли номаълум муддатга ёпилади, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Виктория ва Янги Жанубий Уэльс штатлари ўртасидаги чегара 100 йилдан бери ёпилмаганди. Икки штат ўртасидаги сўнгги ҳаракат 1919 йилда испан гриппи пандемияси пайтида тўхтатилган.

Сўнгги кунларда Виктория пойтахти Мельбурнда COVID-19 ҳолатлари кескин ўсиб, ҳокимиятни ижтимоий масофага нисбатан қатъий қоидалар жорий этишга мажбур қилди.

Викторияда бир кечада коронавируснинг 127 та янги ҳолати қайд этилди, бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсатгичдир. Коронавирусдан икки киши ўлгани ҳам хабар қилинган. Маҳаллий маъмурларнинг маълум қилишича, икки ҳафтадан бери мамлакатда вирус қайд этилмаганди. Австралияда жами 106 киши коронавирусдан вафот этган.

Янги Жанубий Уэльс бош вазири Глэдис Бережикляннинг айтишича, чегара қачон очилиши ҳозирча номаълум, аммо айни дамда ҳарбийлар ноқонуний ўтишларнинг олдини олиш учун уни қўриқлашади. Унинг сўзларига кўра, чегарани кесиб ўтиш учун паспортни олиб юриш керак бўлади.

Австралия коронавирус пандемияси билан яхши курашди - мамлакатда жами 8500 га яқин касаллик қайд этилган.

Афсуски, Мельбурндаги ҳолат ушбу статистикани бузди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!