Аврат зиноси аёлнинг ўзига урадими ёки қараган муслимгами?

Аврат зиноси аёлнинг ўзига урадими ёки қараган муслимгами?

Савол

Доим қалбим оғрийди. Аёлларимизнинг очиқ кийиниши кўз зиносига сабаб бўлмоқда. Уларга насиҳат бериш мумкинми? Аврат зиноси аёлнинг ўзига урадими ёки қараган муслимгами? Ё раббим аёлларимизга иймон бергин!


Жавоб

Агар яқинларингиз ё гапингизни эшитадиган кишилар бўлса, албатта насиҳат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дин насиҳатдир", деганлар. (Муслим ривояти). Насиҳатнинг бировга яхшилик исташ, маъноси бор. Сиз бу билан бундай аёлларга яхшилик истаётган бўласиз.

Авратини очиб юриш билан аёлга, унга қараш билан эркакка гуноҳ ёзилади. Бунга шариатда бир қанча далиллар бор.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!