«Авлиё София»даги биринчи жума намозига мусулмон давлатлар раҳбарлари таклиф этилди

A A A
«Авлиё София»даги биринчи жума намозига мусулмон давлатлар раҳбарлари таклиф этилди

Туркия ҳукумати 24 июль, жума куни «Авлиё София»да бўлиб ўтадиган биринчи жума намозига хорижий раҳбарларни таклиф қилди, деб хабар беради Hurriyet газетаси.

Озарбайжон ва Қатар давлатлари қатори бошқа давлатлар раҳбарлари ҳам «Авлиё София» масжидида бўладиган илк жума намози ва тантанали маросимига келиши кутилмоқда (ҳозирда маълумот аниқлаштирилмоқда). Шунингдек, жума намозида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, ҳукумат вакиллари, вазирлар, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси ва Миллий Ҳаракат партияси иштирок этади. Шу билан бирга, мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси лидери Камол Қиличдарўғли ташрифдан бош тортди, дея хабар беради Туркиянинг "Yeni Safak" нашри.

Айни пайтда, «Авлиё София»нинг ичида шошилинч тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ерга 14000 квадрат метр яшил рангдаги гилам тўшалган. Гиламлар Туркиянинг Маниса вилоятида тоза жундан қилинган ва XVII аср Усмонлилар анъанасига хос нақшлар билан безатилган. Шу билан бирга, гилам ердаги бошқа насронийча нақшлар, Жаннатдан оқиб чиқадиган Инжилдаги дарёларнинг сурати, Византия императори иштирокида хизмат кўрсатилган мармар доираларни ёпиб туради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!